We use cookies and other technologies on this website to enhance your user experience.
By clicking any link on this page you are giving your consent to our Privacy Policy and Cookies Policy.

關於жавомиъул калим

zhavomiul凱林

Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала

Расулиллаҳ. Аммо баъд:

Мустақиллик йилларида Юртбошимиз

ташаббуслари билан Имом Бухорий, Имом

Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа

кўплаб аждодларимиз қадамжолари ва зиёратгоҳлари

обод қилинмоқда. Диний қадриятларни

тиклаш бўйича мамлакатимизда

амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар

дунё миқёсида эътироф этилаётир. Хусусан,

Ислом Конференцияси Ташкилотининг ихтисослашган

тузилмаси - Таълим, фан ва маданият

масалалари бўйича халқаро ташкилоти

(18Е8СО) 2007 йили Тошкентни Ислом

маданияти пойтахти деб эълон қилди. Ушбу

юксак мақом жаннатмакон диёримиздаги

Ислом обидаларини асрлар давомида маданият

дурдоналари сифатида эъзозлаб келаётган

халқимиз имон-эътиқоди ва қадриятлари

яна бир карра эътироф этилишини билдиради.

Маълумки, Ўзбекистон ўрта асрларда қурилган

масжид, мадраса, хонақоҳ, қорихона,

чиллахона каби исломий обидаларга бой бўз

либ, уларнинг ҳар бири ўзига хос тарихга эга.

Шунингдек, илм-маърифатда алломайи замон

даражасига эришган аждодларимиз шарафига

бунёд этилган мақбара ва қадамжолар

асрлар мобайнида зиёратчиларни ўзига

чорлаб турибди. Мазкур зиёратгоҳларда кенг

кўламдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Республикамиз пойтахти Тошкент

шаҳрида жойлашган Ҳазрати Имом (Ҳастимом)

меъморий мажмуаси нафақат юртимизда,

балки бутун Ислом оламида алоҳида

нуфуз ва эътибор қозонган табаррук маскан

ҳисобланади. Зеро, Абу Бакр Қаффол Шоший

ҳазратлари Қуръон, ҳадис, фиқҳ, усул, калом

ва тилшунослик каби қатор илмларда қомусий

алломалардан бўлган. Шунинг учун аксарият

манбаларда бу улуғ зотнинг номлари

“Ҳазрати Имом” тарзида эҳтиром билан тилга

олинади. Аллома бир қанча асарлар таълиф

этган. Ушбу “Жавомеъул калим” (“Қисқа

ибратомуз, сермазмун иборалар тўплами”)

китоби ул ҳазратларининг қаламига мансуб

бўлиб, асарнинг нусхаси Ўзбекистон мусулмонлари

идорас

ратлари Шоми шарифдан олиб келганлар.

Афсуски, ўлкамизда даҳрийлик мафкураси

ҳукмрон бўлган ўша даврларда бошқа диний

уламоларнинг асарларини таржима қилиш

у ёқда турсин, ҳатто дунёни лол қолдирган

Имом Бухорий ва Имом Термизий каби зотларнинг

табаррук номларини эъзозлаб зикр

этишнинг ўзиёқ кўнгилсиз оқибатларга олиб

келиши аниқ эди. Шунинг учун ҳам ушбу

китобни ўрганишга ва уни таржима қилиб,

халқ оммасига тақдим этишга ҳеч ким журъат

қила олмаган. Шу боис китобнинг микрофильми

узоқ муддат Ўзбекистон мусулмонлари

идораси кутубхонасинингжавонларида

чанг босиб ётишга маҳкум этилди.

“Жавомеъул калим” том маънода ноёб

китоблар сирасига киради. Зеро, у Сарвари

коинот Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи

ва саллам)нинг илоҳий манбадан баҳра

олиб айтган ҳикматомуз ва ибратли сўзларининг

дуру жавоҳирларидан иборат 1000

дан ортиқ муборак ибора, гапни ўзида жо

қилган. Ушбу калималар, ҳеч бир муболағасиз,

имон-эътиқодидан қатъи назар, бани

одамнинг барчаси учун кундалик турмуш

ва ижтимоий ҳаётда муҳим ва зарур бебаҳо

кўрсатмалардир.

最新版本1.0更新日誌

Last updated on 2018年06月27日

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

翻譯中...

更多應用信息

最新版本

請求 жавомиъул калим 更新 1.0

系統要求

4.0 and up

更多

жавомиъул калим 螢幕截圖

訂閱APKPure
第一時間獲取熱門安卓遊戲應用的首發體驗,最新資訊和玩法教程。
不,謝謝
訂閱
訂閱成功!
您已訂閱APKPure。
訂閱APKPure
第一時間獲取熱門安卓遊戲應用的首發體驗,最新資訊和玩法教程。
不,謝謝
訂閱
成功!
您已訂閱我們的郵件通知。