Используйте приложение APKPure
Историческую версию Маснавийдан ибратли ҳикоятлар можно получить на Android
Маснавий (Мавлоно Жалолиддин Румий) дан ибратли ҳикоятлар
Жалолиддин РУМИЙ
“МАСНАВИЙ”ДАН ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР
Масул мухаррир:
Абдумурод ТИЛАВОВ
филология фанлари номзоди
Ҳазрати Мавлононинг ҳаёти
Мавлоно Жалолиддин Румий 1207 йил 30 сентябрьда бугунги Афғонистон ҳудудига қарашли бўлган Хуросон ўлкасининг Балх шаҳрида туғилган. Мавлононинг отаси Балх шаҳрининг пешволаридан бўлиб, «Олимлар султони» унвонини олган Ҳусайн Ҳатиби ўғли БаҳовуддинВаладдир. Онаси эса Балх амирининг қизи Мўмина хотундир. Баҳовуддин Валад баъзи саёсий воқеалар ва мўғул истилоси сабабли Балхдан кетишга мажбур бўлган. 1212 ёки 1213 йилда оила аъзолари ва яқинлари билан биргаликда Балхдан кетганлар.
«Олимлар султони»нинг илк ўрнашган жойи Нишопур бўлди. Бу шаҳарда машҳур мутасаввиф Фаридиддин Аттор билан учрашди. Мавлоно кичик бўлишига қарамай у эрда Фаридиддин Атторнинг назарига тушди. «Олимлар султони» Нишопурдан Боғдодга ва кейинчалик Куфа йўли орқали Каъбага йўл олди. Ҳаж амалини бажаргандан сўнг, қайтишда Шомга кириб ўтди. Шомдан Малазя, Эрзинжон, Сивас, Қайсари, Ниғде йўллари орқали Ларендега (Караман) келди.
Караманда амир Мусо қурдирган мадрасада қўним топди. 1222 йилда Караманга келган «Олимлар султони» ва унинг оиласи бу ерда етти йил яшади. Мавлоно 1225 йилда Шарафиддин Лолонинг қизи Гавҳар хонимга уйланди. Мавлононинг бу никоҳидан султон Валад ва Аловуддин Чалабий исмли икки ўғли бор. Бир неча йиллардан сўнг Гавҳар хонимни йўқотган Мавлоно бир боласи билан бева қолган Карра хонимга“Маснавий”дан ибратли ҳикоялар. Жалолиддин Румий уйланди. Мавлононинг иккинчи никоҳидан Музаффариддин, Амир Алим Чалабий номли икки ўғил ва Малика хоним исмли бир қиз дунёга келди.
Маснавий ҳақида
Маснавий шарқ классик адабиётида бир шеър усулининг номидир. Луғат маъноси «иккилик», «иккитадан» демакдир. Адабиётда бир хил вазнда ва ҳар байти ўзаро алоҳида алоҳида қофияланиб келган назм шаклига маснавий дейилган.
Маснавий шарқ шеъриятининг бир шеърий йўналиши бўлсада, маснавий дейилганда одатда Мавлононинг «Маснавий»си кўз олдимизга келади. Мавлоно «Маснавий-»ни Ҳусомиддин Чалабийнинг илтимосига кўра ёзган. Котиб Чалабий сўзларига қараганда Мавлоно «Маснавий» байтларини айтиб турар, Ҳусомиддии Чааабий ёзар эди.«Маснавий»нинг тили форсчадир. Ҳозирда Мавлди» музейида сақланаётган 1278 йилд ёзилган Маснавий» нусхасига кўра, байтлар сони 25618 тадир.
Last updated on 12/01/2021
Masnaviydan ibratli hikoyatlar
Загрузил
Eder Gutierrez
Требуемая версия Android
Android 4.4+
Категория
Жаловаться
Маснавийдан ибратли ҳикоятлар
2.0 by Sabr
12/01/2021