Доривор гиёҳлар


12.0 от Propubplace
10/07/2024 Старые Версии

Введение Доривор гиёҳлар

Гиёҳлар ва ўсимликларнинг доривор ҳусусиятлари ҳақида маълумотлар

Доривор оʻсимликлар - одам ва ҳайвонларни даволаш, касалликларнинг олдини олиш учун, шунингдек, озиқ-овқат, атир-упа ва косметика саноатида ишлатиладиган оʻсимликлар — гиёҳлар. Ер юзида Доривор оʻсимликларнинг 10—12 минг тури борлиги аниқланган. 1000 дан ортиқ оʻсимлик турининг кимёвий, фармакологик ва дориворлик хоссалари текширилган. Оʻзбекистонда Доривор оʻсимликларнинг 700 дан ортиқ тури мавжуд. Шулардан табиий шароитда оʻсадитан ва маданийлаштирилган 120 га яқин оʻсимлик турларидан илмий ва халқ табобатида фойдаланилади. Ҳозирги даврда тиббиётда қоʻлланиладиган доридармонларнинг қарийиб 40—47% оʻсимлик хом ашёларидан олинади. Оʻсимликлар мураккаб тузилишига эга боʻлган жонли табиий кимёвий лаб. боʻлиб, оддий ноорганик моддалардан мураккаб органик моддалар ёки бирикмаларни яратиш қобили-ятига эга. Доривор оʻсимликларнинг қуритилган оʻти, куртаги, илдизи, илдизпояси, туганаги, пиёзи, поʻстлогʻи, барги, гули, гʻунчаси, меваси (уруги), данаги, шарбати, қиёми, тошчойи, эфир мойи ва б.дан доридармон тарзида фойдаланилади.

Доривор оʻсимликларни 2 хил таснифлаш қабул қилинган: 1) таʼсир қилувчи моддаларнинг таркибига қараб — алкалоидли, гликозидли, эфир мойли, витаминли ва б., 2) фармакологик коʻрсаткичларига қараб — тинчлантирувчи, огʻриққолдирувчи, ухлатувчи, юрак-томир тизимига таʼсир қилувчи, марказий нерв системасини қоʻзгʻатувчи, қон босимини пасайтирувчи ва бошқалар. Доривор оʻсимликларнинг таʼсир этувчи моддалари алкалоидлар, турли гликозидлар (антрагликозидлар, юракка таʼсир этувчи гликозидлар, сапонинлар ва б.), флавоноидлар, кумаринлар, ошловчи ва шиллиқ моддалар, эфир мойлари, витаминлар, боʻёқ моддалар, ферментлар, фитонсидлар, крахмал, оқсиллар, полисаҳаридлар, азотли моддалар, мой ҳамда мой кислоталари ва б. бирикмалар боʻлиши мумкин.

Доривор оʻсимликларнинг организмга таʼсири унинг таркибидаги кимёвий бирикмаларнинг миқдорига богʻлиқ. Бу бирикмалар оʻсимликнинг қисмларида турли миқдорда тоʻпланади. Дорининг таʼсирчанлик қуввати ҳамда сифати юқори боʻлиш даври уларнинг гуллаш ҳамда уругʻлаш даврининг бошланиши вақтига тоʻгʻри келади. Доривор моддалар баʼзи оʻсимликларнинг куртаги, барги ёки поясида, баʼзи оʻсимликларнинг гули ёки мевасида, баʼзиларида илдизи ёки поʻстлогʻида тоʻпланади. Шунинг учун оʻсимликларнинг асосан биологик актив моддалари коʻп боʻлган қисми йи-гʻиб олинади. Оʻсимликларнинг илдизи, илдизпояси, пиёзи ва туганаги, одатда, оʻсимлик уйқуга кирган даврда — кеч кузда ёки оʻсимлик уйгʻонмасдан олдин — эрта баҳорда тайёрланади. Оʻсимликнинг мева ва уругʻлари пишиб етилганда йигʻилади, чунки улар бу пайтда дори моддаларига бой боʻлади. Янги йкгʻиб олинган доривор оʻсимлик маҳсулоти таркибида (ер устки аʼзоларида 85% гача, илдизида 45% гача) нам боʻлади. Бу нам ёʻқотилмаса (қуритиш ёʻли б-н), оʻсимлик чириб, дори моддалари парчаланиб, яроқсиз боʻлиб қолади.

Ушбу иловада ҳам доривор ўзимликлар ва гиёҳлар ҳақида кенг ма`лумотлар берилган.

Что нового в последней версии 12.0

Last updated on 16/07/2024
Dorivor giyohlar haqida

Дополнительная информация о Приложения

Последняя версия

12.0

Загрузил

الحمد الله

Требуемая версия Android

Android 5.0+

Available on

Жаловаться

Сообщить о неприемлемом содержании

Ещё

Используйте приложение APKPure

Историческую версию Доривор гиёҳлар можно получить на Android

Скачать

Используйте приложение APKPure

Историческую версию Доривор гиёҳлар можно получить на Android

Скачать

Альтернатива Доривор гиёҳлар

Больше от Propubplace

Рекомендуем