Используйте приложение APKPure
Историческую версию Аҳад Қаюм шеърлари можно получить на Android
Аҳад Қаюм шеърлари
Аҳад Қаюм... Бу исмни эшитганимизда кўз олдимизда серқирра ижодкор, бугунги кун ёшлари орасида тез-тез тилга олинадиган шоирлик, актёрлик, продюссерлик, дизайнерлик ва ижоднинг яна кўплаб йўналишларида ўзини синаб кўраётган шижоаткор инсон гавдаланади.
Аҳад Қаюм 1987-йил 15-июньда Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги Денов қишлоғида туғилган.
Ёшлигидан математик бўлишни орзу қилган Аҳад, кутилмаганда сўз сеҳрининг мафтунига айланади. "Гарчи Тошкент Ахборот Технологиялари Университетида (ТАТУ) математика ҳамда физика йўналиши бўйича таҳсил олган бўлсамда, ижод оламидаги илк одимимни актёрлик орзусида бошлаганман« дейди ижодкор. Аммо кино синовлардаги кетма-кет омадсизлик унинг қалбида умидсизлик уйғота бошлади ва у қўлига қалам тутиб, ўзини ижоднинг бошқа бир йўналиши - шеъриятда синаб кўришга қарор қилди. »Менинг тақдирим, омадим, ҳақиқий бахтим шеърга боғланганидан бениҳоя хурсандман" дейди у.
Унинг шеърлари шу даражада тез машҳур бўлиб кетдики, бунга кўпчилик шубҳа кўзи билан қарай бошлади. Ҳар бир шеъри тақдирининг унга тайёрлаб қўйган имтихонида тобланиб ўқувчилари томон йўл олди. Фақатгина ота-онам, устозларимнинг дуолари ва ишончи, шунингдек мухлисларимнинг меҳру-муҳаббати мени ижод майдонида сақлаб қолди" дейди шоир.
Аҳад Қаюмнинг қисқа вақт мобайнида бир қатор китоблари нашр этилганлиги эса унинг яқинлари учун кутилганиданда зиёда қувонч олиб келди. Китобларида эзгулик, дўстлик, Ватанга, ота-онага бўлган чексиз эҳтиром, ёрга муҳаббатни ёзади. «Яна соғиндим, яна», «Синишимни соғинди кимлар», «Йиғлама, ўзимнинг фариштагинам», «Бегим деманг бегойим», «Сўнгги қўнғироқ», «Ёлғизман», «Отамга ўхша ўғлим», «Вақт ёхуд Кўнгил калити», «Мени йиғлатма, ҳаёт», Äлданган қиз«, »Севгидан кечмайдилар«, »Қизми бу, кийикми бу?!«, »Исмсиз дардларим«, »Ўн саккизда эдим ўшанда«, »Икки душмани бор эркак кишини«, »Жийда гулим«, »Ёлгìз аёл«, »Эй инсон, кўзингни оч«, »Оқибатли бўлинг, одамлар«, »Юлдузим менинг«, »Оналар мадҳи«, »Айрилиқ китобин тузган мактублар«, »Эй дўст«, »Қофияга сиғмаган қайдлар«, »Чиройлигим«, »Хайр, бевафо«, »Мени кечир, хато қилдим мени кечир" каби китоблари ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.
Бироқ, актёрлик, модельерлик ва бошловчиликка бўлган ҳавас уни бир лаҳзага ҳам тинч қўймади. У ўз устида тинмай ишларди, ҳаракат, ғайрат, меҳнат ва муҳаббат унинг йўлчи юлдузига айланди. У бирин-кетин бир нечта филм ва клипларда рольлар ижро этди. «Мен барибир қачондир энг яхши рольларимни яратишимга ишонаман. Режиссорлар назарига тушиш учун 15 йил ҳаракат қилдим ва ҳеч қачон ортга қайтишни истамайман» дейди Аҳад Қаюм.
Аҳад Қаюм шеърлари Озодбек Назарбеков, Ботир Қодиров, Улуғбек Рахматуллаев, Гулсанам Мамазоитова, Шоҳжаҳон Жўраев, Сардор Мамадалиев ва бошқа машхур санъаткорлар томонидан куйланган гўзал қўшиқларга айланиб кўпчиликнинг қалбидан жой олган.
Загрузил
Arwa Essa
Требуемая версия Android
Android 4.0+
Категория
Используйте приложение APKPure
Историческую версию Аҳад Қаюм шеърлари можно получить на Android
Используйте приложение APKPure
Историческую версию Аҳад Қаюм шеърлари можно получить на Android