We use cookies and other technologies on this website to enhance your user experience.
By clicking any link on this page you are giving your consent to our Privacy Policy and Cookies Policy.

关于Буюк имом Абу Ҳанифа

比于克伊玛目阿布Ҳanifa

Ислом дини таълимотларига кўра хоҳ диний бўлсин,

хоҳ дунёвий бўлсин барча масалаларда адолат,

инсоф, бағрикенглик билан иш тутиш, динда ҳар хил

тафриқларга бўлинмаслик тамойиллари алоҳида ўрин

эгаллайди. Айнан шу сабабларга кўра ҳам, Ислом динига

асос солингандан кейин бир аср ўтар-ўтмас турли

диний-ҳуқуқий мазҳабларнинг пайдо бўлишига зарурат

туғилди. Дини Ислом жуғрофий жиҳатдан катта

ҳудудга тарқалиб, турли миллатлар, турли халқлар бу

динни қабул қилгач, вужудга келган тарихий вазият

тақозоси билан бу жараён янада ҳаётий аҳамият касб

этди. Диндаги ҳуқуқий (фиқҳий) масалаларни ечишда

зарур бўлган ушбу мазҳабларни яратишда фақиҳ (Исломҳуқуқшуноси)

олимларнингҳиссаси беқиёс бўлган.

Мана шундай буюк фақиҳлардан бири, ҳанафийя

мазҳабининг асосчиси буюк Имом Нўъмон ибн Собит

Абу Ҳанифа (699-767) ҳазратларидир. Абу Ҳанифа

ҳазратларининг ҳаёти ва фаолияти асосан VIII асрга

тўғри келади. Комил ишонч билан айтиш мумкинки,

у зот ислом тарихида ўз фиқҳий мактабини яратган

VIII асрнинг буюк сиймоларидан биридир. Маълумки,

Ислом динида бир қанча мазҳаблар бўлиб, улардан

ҳозирги вақтда мавжуд сунний йўналишдаги ҳанафийя,

моликийя, шофиъийя, ҳанбалийя ва шиа йўналишидаги

жаъфарийя мазҳабларини кўрсатиш зарур. Бошқа

мазҳабларга қараганда ўз қонун-қоидалари биринчи

бўлиб, тўла-тўкис ва мукаммал ишлаб чиқилганлиги

ҳамда ўша даврдаги ҳоким табақаларнинг бу мазҳабга

нисбатан хайрихохдиги Абу Ҳанифа яратган ҳанафийя

таълимотини, Ислом дунёсининг турли томонларига

тезлик билан кенг кўламда ёйилишида муҳим ролъўйз

найди. Маҳаллий мусулмонлар табиати, урф-одатлари

ва анъаналарига мос хдётбахш йўл-йўриқларни ўзига

мужассам этганлиги боис ҳам бу мазҳаб дунё миқёсида

кўп тарқалган мазҳаблардан ҳисобланади. Ҳозирги

даврда ер юзидаги,мусулмонларнинг сони бир ярим

миллиардни ташкил қилса, уларнинг қарийб эллик фоизи

ҳанафийя мазҳабидаги мусулмонлардир.

Ҳанафийя мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа

ҳазратлари VIII асрда яшаган улуғ мутафаккир, беназир

даҳо соҳиби, том маънода буюк инсон бўлганлар.

У кишининг муборак динимиз тарихидаги асосий хизматлари

- Исломҳуқуқидаўз мазхдбини (мактаби, йўли)

яратганлигидир.

Бошқа мазҳаб асосчилари Абу Ҳанифага бевосита

таянган ҳолда ўз мазҳабларини яратганлар ва беназир

илмий ва фиқҳий салоҳиятлариучун фақат Абу Ҳанифа

ҳазратлариИмомАъзам(буюкИмом) деган ўташарафли

куняга сазовор бўлганлар.

Шофиъийя мазҳабининг асосчиси Имом аш-Шофиъий

у зот ҳақида «Фиқҳ илмида ҳамма одамлар Абу

Ҳанифанинг боқимандасидир», деб, унинг фиқҳий

салоҳиятларига юксак баҳо берган. Буюк имомимиз ҳаёт

йўллари ва беназир илмий-амалий фаолияти ҳақида

хорижий мамлакатларда (айниқса араб тилида) кўплаб

асарлар ва рисолалар яратилган.

最新版本1.0更新日志

Last updated on 2018年08月01日

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

翻译中...

更多应用信息

最新版本

请求 Буюк имом Абу Ҳанифа 更新 1.0

上传者

ประวิณ วงศ์เชื้อ

系统要求

Android 4.0+

更多

Буюк имом Абу Ҳанифа 屏幕截图

语言
订阅APKPure
第一时间获取热门安卓游戏应用的首发体验,最新资讯和玩法教程。
不,谢谢
订阅
订阅成功!
您已订阅APKPure。
订阅APKPure
第一时间获取热门安卓游戏应用的首发体验,最新资讯和玩法教程。
不,谢谢
订阅
成功!
您已订阅我们的邮件通知。