Используйте приложение APKPure
Историческую версию Динда саволим бор можно получить на Android
Диний билимларингизни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи савол жавоблар
ДИНДА САВОЛИМ БОР...
1-2-3-4-5-6 китоб
Мусаннифлар:
Муҳаммад Шариф Жуман
Аҳмад Муҳаммад
«Мовароуннаҳр» нашриёти Тошкент – 2004
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Буюк Холиқимиз ва Парвардигоримиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин! Сарвари коинот - Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг ашоблари ва аҳли байтларига саловоту дурудлар бўлсин!
Одамзод туғилганидан то умрининг ниҳоясигача билим олишга, ўрганишга, тажриба орттиришга, англашга муҳтож. У ана шу йўлда Аллоҳ таоло Қуръони карим орқали ато этган илмларни ўрганишга киришади. Унинг Расули Муҳаммад (с.а.в.) келтирган илмлар уммонидан баҳраманд бўлмоққа интилади. У ана шу йўлда солиҳ салафлар, улуғ алломаларнинг изидан боришга рағбат кўрсатади. Инсоният Аллоҳ таолонинг сўнгги, комил, ҳақ дини – Исломга доир, унинг асослари, арконлари, ибодатларига оид илмлардан яхши хабардор бўлишга кўпроқ муҳтож. Чунки Исломнинг туб моҳиятини, унинг шариатини англамай, билмай саодатга эришиб бўлмайди. Шу боисдан динимизда илм олишга, билмаган нарсаларини сўраб, дин асосларини ва ибодат тартибларини ўрганишга катта эътибор билан қаралган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат этади: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража – мартабаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят). Аллоҳ таоло яна айтади: «Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларигина қўрқур» (Фотир, 28).
Ҳадиси шарифларда ҳам илм олиш, сўраб-ўрганишнинг фазилатлари кенг баён этилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматга бешикдан қабргача илм изламоқни васият қилганлар. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Кимга Аллоҳ яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ (теран англовчи) қилиб қўяди ва унга тўғри йўлни кўрсатади». (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Алҳамдулиллаҳ, мусулмонларимиз бугунги кунда Аллоҳнинг амр-фармонларига, Унинг Расули суннатига амал қилиб, динларини теранроқ англаш, шариатни чуқурроқ тушуниш йўлидан боришяпти. Кейинги йилларда масжид имомларига берилаётган, газета ва журналларнинг таҳририятларига келаётган динимизга доир саволларнинг кўпайиб бораётгани ҳам шунга далолат! Қўлингиздаги бу китобга мусулмонларимиздан келган Ислом дини, шариати, ибодатлари, ахлоқига доир юзлаб саволларга жавоблар асосида тартиб берилди. Жавобларни тайёрлашда Қуръони карим ва тафсирлари, ҳадиси шарифлардан, Мовароуннаҳр диёрида маълум ва машҳур бўлган «Ҳидоя», «Мухтасар ул-виқоя», «Жомиъ уррамуз», «Ҳазонат ул-фиқҳ», «Мажмуат ул- фатово», «Ҳалаби сағир», «Шарҳи аврод», «Радд ул-мухтор», «Сирожийя», «Ҳадийят ус-суълук» «Мабсути Сарахсий», «Ҳалаби сабир», «Минҳож ус-солиҳин», «Фатавои Жунг», «Шарҳи Илёс», «Фатавои Ҳиндийя», «Аёллар фиқҳи», «Шарҳи фиқҳ ул-акбар» ва бошқа кўпгина фиқҳ китоблари, мазҳаббошимиз Имом Аъзам асарларидан фойдаланилди. Зарур ўринларда ана шу манбалар кўрсатиб ўтилди.
Last updated on 31/05/2021
Dinda savolim bor
Загрузил
Muhamad Apandi Asgar
Требуемая версия Android
Android 5.0+
Категория
Жаловаться
Динда саволим бор
5.0 by Sabr
31/05/2021